Туркия Республикасининг Хорижлик турклар ва қавм жамиятлар идораси томонидан 28 апрель куни Евроосиё ёшлик мактаби тадбирининг онлайн очилиш маросими ўтказилди.

Тадбирда Тошкент давлат шарқшунослик университети, Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети, Манас қирғиз-турк университети, Халқаро қозоқ-турк лицейи раҳбарияти ва талабалари иштирок этди.

Евроосиё ёшлик мактаби илк бор ташкил этилаётган лойиҳа бўлиб, унинг мақсади Евроосиё давлатларида яшаётган қардош жамиятлар таълим масканлари талабалари учун зарур малакали мутахассислар тайёрлаш ва ўз мамлакатларининг Туркия билан алоқаларини ҳар соҳада ривожлантиришга ҳисса қўшишдан иборат.

– Идорамиз фаолияти уч йўналишдан иборат бўлиб, у чет элдаги ватандошлар билан ҳамкорлик ўрнатиш, Туркияда таълим олиш истагида бўлган хорижликлар учун грантлар ажратиш ҳамда Марказий Осиё, Болқон, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларида истиқомат қилаётган қардош халқлар билан маданий-ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат, – деди Туркия Республикасининг Хорижлик турклар ва қавм жамиятлар идораси раиси ўринбосари Сайит Юсуф. – Мазкур тадбир айнан ташкилот фаолиятининг 3 йўналишига тегишли бўлиб, туркологлар томонидан ёшларимизга 3 ой давомида онлайн тарзда туркум дарслар ўтилиши белгиланган.

Тадбирда ТДШУ ректори Гулчеҳра Рихсиева Ёвроосиё ёшлик мактабида иштирок этиш учун университетдан 100 нафар талаба ҳужжат топширгани ва улардан 24 нафари ҳамкор ташкилот томонидан саралаб олингани бу дастурга қизиқиш юқори эканидан далолат беришини таъкидлади. Шу билан бирга, мазкур тадбир туркшунос талабаларимизнинг шахсий, маданий, касбий ва интеллектуал ривожланишига ҳисса қўшиши, Туркия ҳақида кўпроқ билимга эга бўлиши ҳамда дастурда иштирок этаётган қардош ёшларнинг ўзаро танишиш ва дўстлашиш муҳитини яратишга хизмат қилишини мамнуният билан қайд этди.

Евроосиё ёшлик мактабида иштирок этиш учун Тошкент давлат шарқшунослик университети, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети, Манас қирғиз-турк университети, Халқаро қозоқ-турк лицейи талабаларидан жами 600 дан зиёд ариза келиб тушди. Улар орасидан 100 га яқин талаба сараланиб, мазкур тадбирда иштирок этмоқда.

Тадбир якунида ТДШУдан 10 нафар талаба танланиб, Туркияга ёзги таътил пайти грант асосида бир ҳафтага маданий сафарга юборилади.

Маълумот ўрнида, Туркия Республикасининг Хорижлик турклар ва қавм жамиятлар идораси раҳбарияти 2019 йил 12 ноябрь ва 2020 йил 4 февраль кунлари Тошкент давлат шарқшунослик университетига ташриф буюриб, университет раҳбарияти билан турли таълим лойиҳаларини муҳокама қилган эди.

Элёр Маҳмудов,

ТДШУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТДШУ Туркия билан яна бир лойиҳани йўлга қўйди