Йиғилишда толани қайта ишлаш қуввати етарли бўлмаган айрим “уддабуронлар” давлатнинг арзон ресурси ҳисобига пахта “спекуляцияси” билан шуғулланаётгани танқид қилинди.

Тўқимачилик корхоналарининг тижорат кредитидан 2,2 миллиард доллар қарздорлиги бор. Кредитларнинг 90-95 фоизи хорижий валютада, атиги 16 фоиз корхона халқаро сертификатга эга.

– Бундай шароитда корхоналар ташқи бозорда қандай рақобат қилади, кредитини қандай қайтаради, – дея савол қўйди Президентимиз.

Ҳар бир вилоятда 10-15 тадан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи борлиги билан уларнинг брендлар билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш, замонавий стандартларга ўтказиш ишлари оқсаётгани кўрсатиб ўтилди.

Андижон, Наманган, Фарғона, Навоий ва Тошкент вилоятларида толани қайта ишлаш қувватлари ўзидаги хомашёга нисбатан 2-2,5 баробар кўп. Шундай бўлса-да, ҳокимлар ҳудудий инвестиция дастурини ишлаб чиқишда ип-калава лойиҳаларини таклиф этиб келаётганига эътироз билдирилди.

Хориждаги дипломатик ваколатхоналаримиз тўқимачилик маҳсулотлари экспортига янада фаол кўмаклашиши муҳимлиги қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тўқимачилик соҳасида экспорт имкониятлари ва захираларни ишга солиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг брендлар билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш ишлари оқсаётгани айтилди