Тайинлов: Тошкент вилояти бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси бошлиғи тайинланди
Жўраев Зокир Қурбоналиевич – Тошкент вилояти бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
З.Жўраев 1980 йил Тошкент вилояти Бўка туманида туғилган. Маълумоти – олий. Тошкент ислом университети (кундузги, магистратура)ни тамомлаган.
Лавозимга тайинлангунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент вилояти филиали раҳбари в.б. лавозимида фаолият олиб борган.