Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тайинлов: Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Нуруллаев Ботиржон Ўткирович Самарқанд вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи этиб тасдиқланди.

Б.Нуруллаев 1969 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1989 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини, 2005 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича иқтисодчи-ташкилотчи, банк иши.

Меҳнат фаолиятини 1990 йилда Самарқанд туманидаги жамоа хўжалигида иқтисодчиликдан бошлаган ва сўнгра банк идораларида меҳнат қилган.

2002-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқарувчиси раиси ўринбосари бўлган. Кейинчалик Россия Федерацияси “Воловский бройлер” очиқ акциядорлик жамияти (2011-2017), “Tau Tools U” очиқ акциядорлик жамияти бош директори (2018) сифатида фаолият кўрсатган.

Б.Нуруллаев 2018 йилнинг 1 августидан Самарқанд вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

ЎзА