ТАЙИНЛОВ: Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ректор тайинланди
Президент Фармони (ПФ–6163-сон 08.02.2021 й.) билан Адхам Шарипович Бекмуродов Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан А.Бекмуродов Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
ЎзА