Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Тўраев Ўктам Исмоилович бошқа ишга ўтгани муносабати билан Бойсун тумани ҳокими вазифасидан озод этилди. Шу кунгача Сариосиё тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Жўраев Асқарали Чориевич Бойсун тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

photo5197604714374605688.jpg

Жўраев Асқарали Чориевич 1972 йилнинг 17 мартда Денов туманида туғилган. 1994 йилда Наманган саноат-технология институти, 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси органларида турли вазифаларда хизмат қилган. 2016 йилдан Сариосиё тумани ҳокими лавозимида фаолият юритаётган эди.

Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Чориев Нормўмин Омонович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Қумқўрғон тумани ҳокими вазифасидан озод этилиб, ўрнига шу кунгача вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Гаппаров Раҳматулло Бобохонович туман ҳокими этиб тасдиқланди.

photo5199466604172257918.jpg

Гаппаров Раҳматулло Бобохонович 1984 йил 24 майда Қумқўрғон туманида туғилган. 2005 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган. 2018 йилда Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлангунга қадар, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлигида халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, шаҳар, туманлар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган фаоллар йиғилишида ташкилий масала кўрилди. Гаппаров Раҳматулло Бобохонович Қумқўрғон тумани ҳокими этиб тасдиқланиши муносабати билан Саматов Холмамат Жўраевич вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

photo5197604714374605692.jpg

Саматов Холмамат Жўраевич 1965 йил 25 августда Денов туманида туғилган. 1987 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институти, 1993 йилда Москва қишлоқ хўжалиги академиясини тамомлаган. 2019 йилнинг 27 февралида Қумқўрғон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлангунга қадар вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси тизимида, вилоят ҳокимлигида турли вазифаларда, 2009-2016 йилларда Олтинсой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Чориев Рўзимурат Кунгратович бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, ўрнига шу кунгача Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали директори лавозимида ишлаб келган Бегимқулов Чори Раҳмонович тайинланди.

photo5197604714374605690.jpg

Бегимқулов Чори Раҳмонович 1974 йил 10 октябрда Шеробод туманида туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. 2017 йилда Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали директори этиб тайинлангунга қадар Тошкент давлат аграр университетида фаолият юритган.

Халқ депутатлари Бойсун ва Қумқўрғон тумани Кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари ҳамда вилоят фаоллари йиғилишида Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов сўзга чиқди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш. Кудбиев иштирок этди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТАЙИНЛОВ: Бойсун ва Қумқўрғон тумани ҳокимлари, Сурхондарё вилояти ҳокимининг икки ўринбосари ўзгарди