Тошкент вилояти Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилиб, ташкилий масала кўрилди.
Ундада Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев, депутатлар, шаҳар ҳокимлиги мутахассислари, маҳаллий давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Шу вақтга қадар Ангрен шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Шукурулла Маҳмудов Тошкент вилояти ҳокимига қурилиш масалалари бўйича ўринбосар этиб тайинланиши муносабати билан шаҳар ҳокими лавозимидан озод қилинди.
Ангрен шаҳар ҳокими лавозимига Абдурахимов Нуриддин Каримович номзоди кўрсатилиб, депутатлар томонидан тасдиқланди.
Н. Абдурахимов 1978 йилда Пискент туманида туғилган. Мутахассислиги бўйича молиячи. Шу вақтга қадар Президент Администрациясининг масъул ходими сифатида фаолият юритиб келган.
А.Мусаев, ЎзА