Аҳрор Аминович Ғуломов Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Аҳрор Ғуломов 1970 йил 20 декабрда Ғиждувон туманида туғилган. Маълумоти — олий. 1996 йилда Тошкент давлат университети (кундузги), 2006 йилда Ўзбекистон Миллий университети (сиртқи)ни тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 1996 йилда Ғиждувон туманидаги 1-сонли мактаб ўқитувчиси сифатида бошлаб, “Биотехмед” масъулияти чекланган жамияти мутахассиси (1997-2001), Яккасарой товар ишлаб чиқарувчилар маркази раҳбари (2002), Яккасарой тумани товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси (2003-2005), Яккасарой тумани Статистика бўлими бошлиғи (2005-2007), Яккасарой тумани ҳокимияти ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари (2007-2008), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташкари Пенсия жамғармаси Яккасарой тумани бўлими бошлиғи (2008-2011), Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Яккасарой тумани бўлинма бошқаруви раиси (2011-2013), Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими бошқаруви раиси ўринбосари (2013-2015), Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими бошқаруви раиси (2015-2017), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бухоро вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари (2017-2020) лавозимларида ишлаган.

А.Ғуломов айни пайтга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Йўлдош Ғафурович Жумаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига биноан Бухоро вилояти ўринбосари – вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод қилинди.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТАЙИНЛОВ: Аҳрор Ғуломов Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди