Тахтакўпирда Орол балиқлари таомлари фестивали бўлиб ўтди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида “Орол балиқларидан 99 турдаги таомлар” халқаро гастрономик фестивали ҳамда унинг доирасида ошпазлар ўртасида кўрик-танлов бўлиб ўтди.
Тадбирдан кўзланган мақсад Қорақалпоғистон Республикасида янги ташаббус ва инновацион ғояларни ривожлантириш, Оролбўйи ҳудудини гастрономик туризм маркази сифатида халқаро даражада тарғиб этиш, шунингдек, Орол балиқлари асосида миллий ва замонавий таомлар турини кенгайтиришдан иборат.
[gallery-28977]
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси, Маданият вазирлиги ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган фестивалда Оролбўйининг барча шаҳар ва туманлари, шунингдек, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 50 нафардан зиёд ошпаз ва ҳаваскорлар иштирок этди.
Фестиваль доирасида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари, спорт мусобақалари, халқ сайиллари ҳамда турли кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди.
Кўрик-танлов якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА