Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида жорий йилнинг 22 июнь куни Ички ишлар органларига бириктирилган ёшлар ўртасида “Барчамиз бирдам – Ватан мустаҳкам” шиори остида маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилади.

Тадбир олдидан оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари, полковник Умида Абдуллаева, вазирликнинг Жамоат хавфсизлиги департаменти Кадрлар бўлими бошлиғи полковник Анваржон Муйдунжонов, Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати раҳбари подполковник Музифа Султанова иштирок этди.

Таъкидланганидек, Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан Қорақалпоғистон Республикасининг  452 та маҳалласида истиқомат қилувчи 485 нафар ёш, ички ишлар органларининг 43 нафар раҳбар ходимига номма-ном бириктирилди. Ушбу бириктирилган ёшларнинг 485 нафари билан яккама якка учрашиб, уларнинг 200 нафаридан ортиғида ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик учун кредит ажратиш, моддий ёрдам олиш, ёшлар дафтарига киритиш, ҳарбий хизматга бориш ва  бошқа масалалардаги турли муаммолар мавжудлиги аниқланди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 5 ойи давомида 30 нафарга яқин ёш ишга жойлаштирилди,  6 нафари касб-ҳунарга ўқитилмоқда ҳамда 36 нафарининг бошқа масалалардаги муаммолари ижобий ҳал этилди.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2025 йил 14 февраль куни ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига бириктирилган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида, шунингдек, маънавий дунёқарашларини юксалтириш ҳамда “Ёшлар ойлиги” доирасида мазкур тадбир ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тадбир ташкилотчилари ҳисобланади. Мазкур тадбирларда 200 нафар ёш  ва 100 нафар ички ишлар органлари ходими иштирок этиши кутилмоқда. Унда Ички ишлар ходимлари ва ёшлардан иборат 4 та жамоа ўртасида белгиланган спорт эстафеталари бўйича беллашув ўтказилади.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланади. Шунингдек, тадбир доирасида “Генерал ва ёшлар” учрашуви ўтказилади.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тахтакўпирда маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилади