Германияда давом этаётган XXXII Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларининг учинчи кунида ҳамюртимиз Тахмина Икромова яккалик баҳсларида ўз иштирокини муваффақиятли бошлади.

Тахмина мусобақанинг ҳалқада машқ бажариш бўйича ўтган беллашувларда 29.850 балл тўплаб олтин медалига сазовор бўлди. Мусобақанинг кумуш медали германиялик Анастасия Симаковага насиб этган бўлса, венгриялик Фанни Пигницкига бронза медаль билан тақдирланди. Энди Т.Икромиова тўпда, булавада ва тасмада машқ бажариш бўйича финал босқичида медаллар учун куч синашади.

Дарвоқе, айни дамда XXXII Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларининг таэквондо WT, теннис ва сузиш баҳсларида делегациямиз аъзолари рақобатлашмоқда.

Жавоҳир Тошхўажев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тахмина Икромова “Универсиада-2025” чемпионига айланди