Бугун, 25 январь куни Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича давом этаётган анъанавий "Tata Steel Chess-2025" турнирининг 7-тур баҳслари бўлиб ўтади.

Кеча поёнига етган 6-турнинг "Мастерс" гуруҳида Нодирбек Абдусатторов турнирдаги асосий рақибларидан бири - амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Доммаражу Гукеш билан куч синашди.   

Учрашувда Нодирбек бутун ўйин мобайнида устунликка эришди. Қайсидир вазиятларда ҳинд шахматчиси мағлубиятини тан олганди ҳам гўё. Лекин, 7 соат атрофида давом этган курашда Абдусатторовнинг кичик хатоси учрашувнинг дуранг билан якунланишига олиб келди.   

7-тур олдидан Нодирбек Абдусатторов 4,5 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди. Ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандха ҳам 6-турда оқ доналарда хитойлик Вэй И билан дурангга эришиб, 4,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 2-ўринни сақлаб турибди. Жаҳон чемпиони Гукеш эса 4 очко билан 3-поғонада бормоқда.   

"Челленжер" гуруҳида қатнашаётган Нодирбек Ёқуббоев 6-турда оқ доналарда германиялик Фредерик Свен билан муроса йўлини танлади.   

Ҳозирда 6 имкониятдан 3 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 9-поғонани банд этган  Нодирбек Ёқуббоев 7-турда қора доналарда туркиялик Эдиз Гюрель қаршилигини енгишга ҳаракат қилади.   

Бугун ўтказиладиган навбатдаги турда Нодирбек Абдусатторов нидерландиялик Аниш Гири билан рўбарў келади.   

Ушбу шахматчиларнинг мазкур турнирдаги аввалги кўрсаткичларига эътибор қаратсак, айнан 2024 йилги “Tata Steel Chess” турнирида Абдусатторов оқ доналарда Гирини 7-турда мағлубиятга учратган бўлса-да нидерландиялик шахматчи кейинги турлардаги муваффақиятли иштироки туфайли турнирни 3-ўринда, Нодирбек 4-ўринда якунлаган эди. 2023 йилги турнирда Гири ғолибликни тантана қилган. Аммо 11-турда оқ доналарда бўлишига қарамасдан Нодирбек билан дурангга эришган.   

Бу гал Аниш Гири оқ, Нодирбек Абдусатторов қора доналарда ҳаракатланиши учрашув қайсидир маънода реванш жанги кўринишини олишини англатмоқда.   

Умидимиз, ҳамюртимиз доимгидек ўз шиддати, ҳужумкорлиги билан бу сафар ҳам устунлигини намойиш этади.   

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Tata Steel Chess-2025": Бугун Нодирбек Абдусатторов Гири билан реванш жангини ўтказади