Нидерландияда давом этаётган “Tata Steel Chess-2024” халқаро турнирининг “Masters” гуруҳида 8-тур баҳслари ўтказилди. Ушбу турда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов қора доналарда ФИДЕ байроғи остида ҳаракатланаётган россиялик Ян Непомняший билан рўбарў келди.

Мураккаб ва ўзига хос драматик тарзда кечган баҳсда Нодирбекнинг пиёдалар жойлашувини издан чиқаришга муваффақ бўлган Непомняший 36 юриш ҳолатида тўлиқ устунликка эга бўлиб олди. Ҳамюртимизнинг кейинги юришлари ҳам учрашувни дуранг ҳолатига келтира олмади ва 65-юриш вазиятида ғалаба россиялик шахматчига насиб этди.  

13 турдан иборат “Tata Steel Chess-2024” халқаро мусобақасининг 8-турида қуйидаги натижалар қайд этилди: Алиреза Фирузжа – Дин Лижен-1:0, Аниш – Вэй-0,5:0,5, Ван Форест – Магсудлу-0,5:0,5, Вармердам – Праггнанандҳаа-0,5:0,5, Цзюй Вэньцзюнь – Гукеш-0,5:0,5, Сантош Гужрат Видит – Александр Донченко-0,5:0,5.  

Ортда қолган 8-тур ўйинларидан кейин турнир жадвалида Доммаражу Гукеш, Аниш Гири ва Алиреза Фирузжа 5 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Улардан кейинги ўринларда бораётган Нодирбек Абдусатторов, Рамешбабу Праггнанандҳаа, Ян Непомняший ва Сантош Гужрат Видит 4,5 очкога эга ҳолда мусобақадаги иштирокини давом эттирмоқда.  

Мусобақанинг “Masters” гуруҳида 14 нафар шахматчи орасида эронлик Пархам Магсудлу ва Германия шарафини ҳимоя қилаётган Александр Донченко 2,5 очко билан сўнгги поғоналарни эгаллашган.  

Бугун, 22 январь куни халқаро турнир иштирокчилари учун дам олиш куни этиб белгиланган. 23 январь куни ўтказиладиган 9-турида Нодирбек Абдусатторов нидерландиялик Жордан Ван Форест билан баҳс олиб боради.  

Айтиш лозим, Непомняший – Абдусатторов учрашувидаги 36-юришдаги “бурилиш нуқтаси” кейинги турларга таъсир кўрсатмасмикан? Албатта, ўйин ҳолатидаги вазият, руҳий мундарижа қандай бўлгани бизга қоронғу, аммо эртага нидерландиялик Жордан Ван Форест билан бўладиган баҳс ҳаммасига ойдинлик киритади. Қолаверса, таъкидламоқ керакки, Абдусатторов – Ван Форест ўртасидаги ўтган йилги ва ундан олдинги баҳсларнинг кўпчилигида ҳамюртимизнинг қўли баланд келган.  

Турнинг қолган ўйинларида Донченко – Алиреза, Доммаражу Гукеш –Сантош Гужрат Видит, Праггнанандҳаа – Цзюй Вэньцзюнь, Пархам Магсудлу – Макс Вармердам, Вэй – Ян Непомняший, Дин Лижен – Аниш Гири куч синашади.  

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Tata Steel Chess-2024”: 8-турда Нодирбек Абдусатторов мағлуб бўлди, кейинги рақиб – Жордан Ван Форест