Тошкент шаҳрида Божхона брокерлари уюшмасининг 15 йиллиги муносабати билан “Билим ва тажриба алмашиш савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш воситаси сифатида” мавзусида хақларо давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, божхона брокерлари, давлат сектори вакиллари, транспорт ва логистика компаниялари мутахассислари иштирок этди.

Давра суҳбатида Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Н.Мусамуҳамедов божхона соҳасини рақамлаштириш орқали божхона тартиботларида самарадорликни ошириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил сўз юритди.

Шунингдек, қўмитанинг тегишли масъул бошқармалари вакиллари сўз олиб, божхона ҳудудида қайта ишлаш режимининг афзалликлари, товарларнинг келиб чиқиши сертификатларини бериш тартибини рақамлаштириш, ваколатли иқтисодий операторлар учун мавжуд соддалаштиришларни кенгайтириш, божхона брокерлиги соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш каби муҳим йўналишлар юзасидан батафсил ахборотларни тақдим қилди.

Давра суҳбатида Транскаспий йўлаги орқали ташқи савдо юкларини ташишда Озарбайжоннинг логистика имкониятлари ҳамда МДҲ давлатларида ТИФ ТН бўйича таснифлашда юзага келиши мумкин бўлган муаммоли ҳолатлар ҳам алоҳида кўриб чиқилди.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташқи савдо юкларини ташишда МДҲ давлатларида юзага келиши мумкин бўлган муаммоли ҳолатлар кўриб чиқилди