Ташқи савдо айланмасида ХХР биринчи ўринда, аммо...
2026 йилнинг январ-февраль ойларида Фарғона вилояти жаҳоннинг 62 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди. Ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси ХХРда 32,2, Россияда 29,3, Қозоғистонда 13,3, Туркияда 4,4 ва Қирғиз Республикасида 3,2 фоиз қайд этилган. Аммо нисбатлар экспорт масаласида ўзгача манзара ҳосил қилган. Вилоят статистика бошқармаси маълумотига кўра, ташқи савдо айланмасида товарлар ва хизматлар экспорти бўйича асосий ҳамкорлар Россия 33,9, Туркия 10,5, Афғонистон 7,7, Қозоғистон 7,2 фоизни ташкил этади.

Вилоятнинг ташқи савдо айланмасида Хитой етакчи бўлсада, бу давлатга Фарғонадан экспорт умумий кўрсаткичнинг атиги 6,3 фоизига тўғри келади.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА