Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тарихий маданий мерос объектлари жойлашган кўчаларга оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналари ҳаракатланиши тақиқланади.
Ҳужжатга асосан, чиқинди тўплаш ҳамда иккиламчи хомашёни қабул қилиш шохобчалари моддий-маданий мерос кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган чегараларидан ташқарида жойлаштирилади.
Шунингдек, моддий-маданий мерос кўчмас мулк объектлари ҳудудида қаттиқ маиший чиқиндиларни вақтинчалик тўплаш ва сақлаш жойлари бинолар фасадининг транспорт ҳамда пиёда транзит коммуникацияси кўринмайдиган зонасида ташкил этилади.
ЎзА