
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухорода тарихчи олим, “Дўстлик” ордени соҳиби, моҳир педагог, тарих фанлари доктори, профессор Сулаймон Иноятов таваллудининг 85 йиллиги ҳамда мураббийлик ва илмий фаолиятининг 60 йиллиги муносабати билан анжуман ўтказилди.
Бухоро давлат университетида ташкил этилган тадбирда тарихшунослар, олимнинг оила аъзолари, қариндошлари, шогирдлари ва талабалар иштирок этди.
Сулаймон Иноятов Бухоронинг қадимий давридан то бугунгача бўлган тарихни қамраб олган “Бухоро тарихи”, “Кармана тарих кўзгусида”, “Қосим Шайх Азизон”, “Шайх Худойдоди Вали-Кармана фарзанди”, “Темур ва темурийлар назари тушган диёр”, “Амир Темур Работи Маликда” “Темурий султон-Мирзо Улуғбек Бухорода” номли китобларни ёзган.
[gallery-12327]
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА