Китоб тумани ҳудуди қадимий обидаларга бой. У ерда 174 та маданий обида бўлиб, шундан 6 таси зиёратгоҳ. Айниқса, туман ҳудудида жойлашган тарихий меъморий обидалардан Ҳазрати Султон ва Ҳазрати Башир ота мақбаралари, олим ва шайх Хўжа Абдулбоқи номи билан боғлиқ Хўжа Имканагий хонақоҳи жуда машҳур.

Ҳазрати Мавлоно Хўжа Имканагий зиёратгоҳи масъул ходими Лочин Жалилов айтишича тарихий манбаларга кўра, Алишер Навоий ҳазратлари Зарафшон тоғ тизмаларидан ўтаётиб, ҳали мана шу қишлоқ илмнинг ўчоғи, кони бўлади, деган. Ҳазрат зикр этганидек, бу қишлоқ ҳозир улуғ донишманд, шайх, тасаввуф илмининг забардаст тарғиботчиси, кўплаб илмларни эгаллаган пири комил Мавлоно Абдулбоқи Хўжа Имканагий ибн Мавлоно Дарвеш Муҳаммад Вахшиворий (1512-1600) номи билан боғлиқ.  

Ҳужжатларда ёзилишича, Хожа Имканагий 1512 йили термизлик саййидлар оиласида дунёга келган. Ўша йиллари юз берган нотинчлик сабаб Мавлоно шу қишлоққа кўчиб келган ва Кеш вилоятида нақшбандия тариқатининг Имкана мактабига асос солган. Алломанинг саъй-ҳаракати билан нақшбандия тариқати олис Ҳиндистон ҳудудига ҳам етиб борган ва Сирҳинд мактаби юзага келган.  

Манбаларда келтирилишича, Мавлононинг падари бузруквори Дарвеш Муҳаммад давридаёқ қишлоқда масжид, хонақоҳ ва мактаб фаолият кўрсатган. Кейинчалик аштархоний ҳукмдорлар Хўжа Имканагий ҳурматига Имкана қишлоғида йирик меъморий иншоотлар мажмуасини қуради. Ўз даврида қишлоқ мадрасасида 400 дан ортиқ талаба диний ва дунёвий илмлардан баҳраманд бўлган. Бироқ Иккинчи жаҳон урушидан олдинги ва кейинги йилларда мавжуд мадраса ва масжидлар бузиб ташланади.  

Археологик маълумотларга кўра, ўтган асрнинг 30-йилларигача мажмуа вайроналари сақланган. Кейинчалик бино ғиштлари мактаб, завод қурилишига ташиб кетилган. Ўз даврида мажмуа таркибида бешта масжид, 43 хонали мадраса, шунингдек, ўзига хос йирик аркли ғиштин кўприк бўлган. Ҳозир мажмуадан фақат хонақоҳ биноси сақланиб қолган. Манбалардан бирида ёзилишича, кўп йиллар мусулмонлар диний қувватни Мавлоно Хўжа Имканагий маскан топган Хўжа илмкони қишлоғидан олган. Ҳатто ҳукмдорлар ҳам у кишининг зиёратига келган.  

Қишлоқ илмнинг маркази бўлгани сабабли Бухоро амирлиги қозиси ва мирзоси ушбу жойдан танланган. Мадрасалардаги муфти, раис, қозикалон сингари ўнлаб лавозимлар эгалари, жумладан, бозордаги тарозибонлар ҳам Ҳазрат Имканагий мактабини тугатган илм аҳли орасидан танлаб олинган. Чунки Хўжа Имканагий мадрасасида диний ва дунёвий илмлар ниҳоятда чуқур ўқитилган.  

Имкана қишлоғи ҳамда Хўжа Имканагий зиёратгоҳи ўз бағрида тарихнинг кўплаб сир-синоатларини мужассам этган. Шу боис, қадамжога Туркия, Эрон, Покистон, Арабистон, Миср, Индонезия, Германия, Италия, АҚШдан сайёҳлар келиб, бу табаррук ўлкада бугун ҳам мусулмон ахлоқи ва маданиятини ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганидан ҳайратга чўмиб кетмоқда.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/qitEPc_ym1M?si=VSdVvTolQCQ6c1zn" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, И.Исматов ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тариқатнинг етти пири: Хожа Муҳаммад Имканагий (+видео)