Пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги 576-сайлов участкасида сайлов жараёни давом этмоқда.

Мазкур участкага Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева ташриф буюрди. Сайловда иштирок этиб, овоз берган Сенат Раиси журналистлар билан мулоқот қилди.  

– Сайлов жараёнлари очиқ, шаффоф тарзда ўтказилаётганига ҳаммангиз гувоҳ бўлиб турибсиз, – деди Танзила Норбоева. – Барча сиёсий партиялардан, жамоат ташкилотларидан  кузатувчилар борлиги, оммавий ахборот воситалари жараённи бемалол кузатиб, ёритиб бораётгани мамлакатимизда мана шу тизимнинг такомиллашиб бораётганидан далолат беради. Бу, ўйлайманки, миллий сайлов тизимининг жаҳон стандартларига мувофиқ  такомиллашгани, энг аввало, қонун чиқарувчилар, Марказий сайлов комиссияси, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, қолаверса, оммавий ахборот воситаларининг ҳамкорликдаги кўп йиллик фаолияти натижасидир.  

[gallery-12662]

Ўйлайманки, бундан кейин ўтказиладиган сайловлар, албатта, мана шундай такомиллашиб бераверади. Энг аҳамиятлиси, сайловга жуда кўп халқаро ташкилотлар қизиқиш билдирди. Хусусан, халқаро миқёсдаги 16 та халқаро ташкилот вакиллари сайловни кузатиб бормоқда. 50 га яқин  давлат вакиллари, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюросининг 244 нафар кузатувчиси жараённи бевосита кузатаётгани жуда аҳамиятли. Айтиб ўтиш керакки, ҳар сафар сайловда кузатувчиларнинг иштирок этиши ва жараёндан кейин уларнинг тавсиялари асосида қонунчилигимиз такомиллаштириб борилаётгани амалда сайловларнинг халқаро стандартлар талаблари даражасида ўтишига хизмат қилмоқда.    

Сайлов жараёнларини бу ерга келишдан олдин оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали кузатдим. Юртдошларимизнинг кайфияти аъло. Халқимиз эртанги кунига бефарқ эмас, – деди Сенат Раиси.  

Норгул Абдураимова, Отабек Мирсоатов (сурат) ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танзила Норбоева: Халқимиз эртанги кунига бефарқ эмас