Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош котиби биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад билан учрашди.

Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорлик алоқалари, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш доирасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар, парламентлараро ҳамкорлик, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокини янада фаоллаштириш ҳамда яна бир қатор муҳим масалалар атрофлича муҳокама қилинди.  

Сенат Раиси Т.Норбоева меҳмонни самимий қутлаб, уни юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан таништирди.

Яхши қўшничилик алоқалари, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш доирасида яратилаётган шарт-шароитлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, қонунчиликни такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар натижалари меҳмонда катта қизиқиш уйғотди. 

Мулоқот жараёнида 2021 йилнинг 23-24 июнь кунлари Бухоро шаҳрида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик масалаларига бағишланган халқаро форум ўтказилганига  тўхталиб ўтилди. 

Амина Муҳаммад сўнгги йилларда Ўзбекистонда юз бераётган ижобий ўзгаришларга тўхталиб, ушбу ҳолатлар халқаро доирада  кенг эътироф этилаётганини айтиб ўтди. Айниқса, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида етакчи сифатида фаол иш олиб бораётганини алоҳида қайд этди. 

[gallery-7503]

Томонлар амалга оширилган ишлар билан бирга келгусидаги режалар ҳақида ҳам фикр алмашди.  

ЎзА 
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Танзила Норбоева Амина Муҳаммад билан учрашди