ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилоятининг бетакрор табиати, бой тарихи ва маданий мероси билан машҳур Бойсун туманида жонли анъаналаримиз, халқ амалий санъати ва ошпазлик маҳоратини кенг тарғиб этишга қаратилган навбатдаги йирик тадбир — “Tandir Fest” фестивали илк бор ўтказилмоқда.  

Мазкур фестиваль “Бойсун баҳори” туризм мажмуаси ҳудудида ташкил этилди ва у том маънода миллий руҳ, анъана ҳамда меҳр-оқибат ифорига тўлган маданий тадбир сифатида катта қизиқиш уйғотди.  

[gallery-23161]

Тадбир доирасида халқимизнинг кўп минг йиллик гастрономик анъаналари, айниқса, тандирда гўшт тайёрлаш каби ноёб ошпазлик услублари намоён қилинди. Ҳудудлардан ташриф буюрган маҳоратли ошпазлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашди, тандир гўшти тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари эса фестивалга ўзгача мазмун бағишлади.

Шунингдек, миллий ҳунармандчилик ярмаркалари, халқ амалий санъати кўргазмалари, қадимий урф-одатларимизни намоён этувчи манзаралар, ранг-баранг концерт дастурлари ҳамда фольклор жамоаларининг чиқишлари фестивалнинг мазмун-моҳиятини янада бойитди. Миллий рақслар, санъат намуналари ва мусиқа билан тўлдирилган шоду хандон муҳит ҳар бир иштирокчига унутилмас таассуротлар улашди. Фестиваль иштирокчилари учун яна бир эсда қоларли лаҳза — улар ҳаво шарлари орқали мафтункор Бойсун тоғлари ва гўзал табиатини осмондан томоша қилиш имконига эга бўлди. Бу имконият Бойсуннинг сайёҳлик салоҳияти қанчалик улкан эканини яна бир бор намоён этди.  

“Tandir Fest” — бу нафақат таомлар фестивали, балки у миллий ўзлигимизни, қадимий анъаналаримизни ва халқимизнинг бебаҳо меросини янада кенг тарғиб этишга хизмат қилувчи маданий байрамдир.

Фестиваль тадбирлари 4 майга қадар давом этади.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Tandir Fest” — Бойсун бағрида миллий анъаналар байрами