Шу кунларда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил – Бизнес-омбудсман томонидан бизнес вакилларига кўмак бериш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Хоразм вилоятида фаолият юритувчи “Урганч Лаззат нон” МЧЖ, “Қўчқор боғбон” МЧЖ ва “Явкач” МЧЖ раҳбарлари “Хоразм сув таъминоти” АЖ ходимларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.  

Қайд этилишича, мазкур жамиятларда ичимлик сувини истеъмол қилиш бўйича ўрганишлар ўтказилиб, ичимлик сув ҳисоблагичларининг давлат тамғаси йўқлиги аниқланган ҳамда жарима қўллаш бўйича далолатномалар расмийлаштирилган.  

Ҳолат Бизнес-омбудсман томонидан ўрганилганда  сув ҳисоблагичлар “Хоразм сув таъминоти” АЖ ходимлари талабига кўра, янгисига – масофадан узатувчи замонавий сув ҳисоблагичларига алмаштирилгани, бироқ,  инспектор томонидан тамға ўрнатилмай қолиб кетгани маълум бўлди.  

Натижада юқоридаги ҳолатларда тадбиркорларнинг айбсизлиги ўз тасдиғини топиб, тадбиркорларга қўйилган асоссиз жарималар бекор қилиниши таъминланди.  

Гулноза Бобоева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тамғаланмаган сув ҳисоблагичлар учун жарима тўланмайдиган бўлди