Тошкент вилояти Қибрай тумани Давлат солиқ инспекцияси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш ҳудудий бўлими ходимлари билан ҳамкорликда савдо дўконларида ноқонуний маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш бўйича қўшма рейд тадбири ўтказилди.
Ўрганишлар давомида “Ойбек” маҳалласидаги савдо нуқталаридан бирида ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз 38 турдаги 7 минг 521 дона жами 140 миллион 129 минг сўмлик тамаки маҳсулотлари сотилаётгани аниқланди.
Мутахассислар томонидан бу иш билан қонунга хилоф равишда шуғулланган тадбиркорга нисбатан тегишли тартибда баённома тузилиб, қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.
Шунингдек, рейдлар давомида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тадбиркорлар билан тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди.
А.Мусаев, ЎзА