Қашқадарё вилоятида маънавий-маърифий муҳитни юксалтириш, миллий қадриятлар ва янги Ўзбекистон ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида “Маърифат карвони” тадбирлари бўлиб ўтди.

Бу илмий-маърифий ташаббус нафақат маънавий, балки ижтимоий ва маданий ҳаётга ҳам янги нафас бахшида қилди. Қашқадарё аҳолиси, хусусан, ёшлар бундай тадбирлар орқали янги имкониятлар, илҳом ва фикрлар билан бойиди.

Қарши давлат университетида “Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс пойдевори” мавзусидаги форум кенг жамоатчилик ва зиёлилар иштирокида юқори савияда ўтказилди. Унда республика миқёсида таниқли олимлар ва мутахассислар иштирок этиб, мамлакатимизда кечаётган илмий-маънавий жараёнлар, миллий ўзлик ва тараққиёт ҳақида маърузалар қилди.

Айниқса, Ислом цивилизацияси марказининг мегалойиҳалари ва уларнинг маънавий аҳамиятига бағишланган семинар-тренинг иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. 300 нафарга яқин олим, талабалар ва тадқиқотчилар “маърифат” тушунчасига янги назар билан қаради.

Вилоят ёшлар марказида ўтказилган “Олимлар ва ёшлар учрашуви” ҳамда “Ижтимоий ғоялар форуми” ёш авлод ва тажрибали олимлар ўртасидаги мулоқот майдонига айланди. Тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди, фикр ва таклифларини билдирди.

Бу учрашувлар билим, илҳом ва тажриба алмашинуви учун замин яратди. Ёшлар янги ғоялар билан руҳланди, ўз устиларида ишлашга даъват этилди.

Косон ҳамда Касби туманларида ўтказилган “Кинокарвон” лойиҳаси рамзий маънода халқ ва санъат ўртасида кўприк вазифасини бажарди. Киноактёрлар Шавкат Комилов ва Хуршид Тўхтаев иштирокидаги ижодий учрашувлар аҳоли, айниқса, ёшлар учун катта таассурот қолдирди.

500 нафарга яқин иштирокчи санъат орқали тарбия, умуминсоний қадриятлар ва ватандошлик ғоялари билан танишди.

Деҳқонобод туманида амалга оширилган “Фаровон ҳаётга илк қадам” лойиҳаси маҳаллий аҳоли, кам таъминланган оилалар, ёшлар ва тадбиркорлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Маҳаллаларда семинарлар, амалий машғулотлар ўтказилиб, иш билан бандлик, ўзини-ўзи банд қилиш, касб-ҳунарга ўргатиш бўйича аниқ тавсиялар берилди.

Тадбир доирасида маҳаллий тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш корхоналарига ташрифлар ҳам уюштирилди. Маърифат Эргашева ва Жаҳонгир Турдиевга тегишли тикув фабрикасида амалий семинар ёшларга янги илҳом бағишлади.

Деҳқонобод туманида ташкил этилган “Инсон қадри” ижтимоий лойиҳаси инсонпарварлик, бағрикенглик ва ёрдамга муҳтожларга ғамхўрлик каби қадриятларни тарғиб қилишга қаратилди. Маҳаллаларда ногиронлиги бор фуқаролар, касаллик билан курашаётганлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди.

Бу тадбирлар нафақат амалий ёрдам бериш, балки меҳр ва эътиборни ҳис қилдиришнинг ёрқин намунаси бўлди.

[gallery-23832]

Хулоса ўрнида, Қашқадарёда ўтказилган “Маърифат карвони” тадбирлари халқимиз маънавиятини юксалтириш, ёшларда миллий ғурур, фаол фуқаролик позицияси ва ижтимоий масъулиятни шакллантиришда муҳим ўрин тутди. Ушбу ташаббуслар орқали жамиятимизда маърифатли авлодни тарбиялашга яна бир қадам ташланди.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тамаддун, маданият ва маърифат” карвони Қашқадарёда