Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқоти давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбари соҳада амалга оширилаётган катта ишлар борасида баъзи мисолларни келтирди. 

Ўтган 7 йилда таълимни ривожлантиришга жами 216 триллион сўм маблағ йўналтирилди. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш учун бюджетдан 19,5 триллион сўм сарфланиб, 6 мингта давлат мактаби ва 3,5 мингта боғча реконструкция қилинди ва янгидан қурилди. 

Хусусий таълимга кенг имкониятлар яратилаётгани туфайли хусусий мактаблар сони 27 тадан 500 тага етди, нодавлат боғчалар 250 тадан 30 мингтага кўпайди. 

Бу моддий ресурслар биринчи навбатда интеллектуал-маънавий ресурслар билан тўлдирилиши кераклиги, шундагина таълимда сифат, самара бўлиши таъкидланди. 

Интеллектуал-маънавий ресурслар – бу аввало ўқитувчининг билим ва тажрибаси, маҳорати, унинг маданий даражаси, маънавий савияси деганидир. 

Албатта, бундай уйғунликка эришиш осон эмас. Бунинг учун катта-катта маблағлардан ташқари улкан инсоний ресурс, билим ва тажриба, кадрлар салоҳияти, энг муҳими, ўқитувчиларнинг ватанпарварлик фазилатлари талаб этилади. 

Айни вақтда, бугунги кунда таълим соҳасида стратегик тафаккур зарур. Бу нима дегани? 

Бу ўн-ўн беш йил олдинни кўриб, таълим масканларини фақат бугунги кун учун эмас, келажак учун ишлайдиган даражага кўтариш дегани. 

Чунки таълимда, маърифатда орқада қолганлар – ҳеч шубҳасиз, тараққиётда ҳам орқада қолади. Бу – тарихда исботланган ҳақиқат. 

–Ҳар бир ўқитувчи ва мураббий, боғча мудираси, мактаб директори маълум маънода стратег бўлиши зарур. Улар аввало эл-юрт тақдири ва келажагини ҳал қиладиган улуғ мақсадлар йўлида хизмат қилаётганларини чуқур англаб етишлари ва шу асосда ҳаракат қилишлари лозим, – деди давлат раҳбари. 

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълимда, маърифатда орқада қолганлар – ҳеч шубҳасиз, тараққиётда ҳам орқада қолади. Бу – тарихда исботланган ҳақиқат– Президент