Мамлакатимиздаги қатор тижорат банклари томонидан барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари учун таълим кредитлари ажратилади. Кредит иш жойига эга бўлмаган талабаларга ҳам берилади. Бунинг учун уларга кафил керак бўлади. Талаба таълим кредити суммасини ўқишни битириганидан сўнг 7 йил давомида қайтариши мумкин.

Таълим кредити барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари, шу билан бирга, давлат, хусусий ва хорижий ОТМларнинг Ўзбекистондаги филиаллари, шунингдек, қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавриат, магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган ёки тавсия этилган, ўқишини кўчирган ҳамда иккинчи мутахассислик бўйича ўқиётган барча курс талабаларига ажратилади.  

Таълим кредитини олишда хотин-қизлар учун қандай имтиёзлар бор?  

Халқ банки ахборот хизмати раҳбари Гулноза Алимова томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда хотин-қизларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу кредит талаба қизларимиз учун “фоизсиз” шартларда ажратилади. Фақат бунинг учун уларга кафил керак бўлади. Шунингдек, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига гаров ва кафилларсиз фоизсиз кредитлар ажратилади.    

Фоизсиз таълим кредитларини қайси банклардан олиш мумкин?  

Белгиланган тартибга кўра, “Микрокредит банк”, “Асака банк”, “Агробанк”, “Халқ банки”, “Ипотека банк”, “Қишлоқ қурилиш банк”, “Турон банк”, “Ориент финанс банк”, “Миллий банк”, “Ўзсаноатқурилишбанк", “Ҳамкорбанк” ҳамда “Алоқа банк” орқали фоизсиз таълим кредитларини олиш мумкин.

Таълим кредити расмийлаштириш учун Халқ банкининг барча филиалларида жорий йилнинг 9-10-16-17 сентябрь, яъни дам олиш кунлари ҳам аризалар қабул қилинади.  

Хусусан, Халқ банки томонидан шу вақтга қадар жами 83 мингга яқин талабага 848 миллиард сўмлик таълим кредити ажратилди. Шундан 70 фоизи (ёки 59 351 нафар хотин-қизларга 590 млрд сўмлик) хотин-қизларга ажратилган кредитлар ҳиссасига тўғри келади.  

Жорий ўқув йилининг ўзида 16 мингга яқин талабага 203 миллиард сўмлик таълим кредитлари ажратилди. Шундан, 77 фоизи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган имтиёзли таълим кредитларидир.  

Таълим кредитидан фойдаланиш учун қандай ҳужжатлар топшириш лозим?  

Талабалардан кредитнинг бу туридан фойдаланиши учун ариза, тўлов-контракт шартномаси, кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат, имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган чин етимлар, “Меҳрибонлик" уйларида тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганлар, кам таъминланган оилалардан бўлганлар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши талаб этилади. 

Кредитнинг йиллик фоиз ставкаси 14 фоиз миқдорида (Хотин-қизлар учун – фоизсиз). Миқдори, ҳар йилги тўлов контракт шартномаси суммаси ва таъминоти, жисмоний шахс кафиллиги керак.    

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим кредити: Қандай шарт ва имтиёзлар мавжуд?