| Y | D | S | CH | P | J | SH |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 |
| 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 |
| 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 |
| 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 |
| 29 | 30 | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 |
Талабаларнинг ижтимоий, маданий ва интеллектуал ҳаёти қандай кечмоқда?

АОКАда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова иштирокида брифинг ташкил этилди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2024 йил давомида ёшларни маънавий-тарбиявий ривожлантириш, уларнинг ижтимоий, маданий ва интеллектуал ҳаётини бойитиш йўналишида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Талабаларнинг иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида уларни фан олимпиадалари, давлат стипендиялари ва мукофотларига муносиб номзод сифатида тайёрлаш ишлари изчил йўлга қўйилган. Шунингдек, ёшларни 5 муҳим ташаббус доирасидаги тўгараклар ва спорт секцияларига фаол жалб этиш орқали уларнинг билим ва кўникмаларини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қайд этилишича, 2024 йилда талабаларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш мақсадида Бадиий академия, Ёзувчилар уюшмаси ҳамда театрлар билан ҳамкорлик амалга оширилди. Олийгоҳларда таниқли рассомларнинг галереялари, кўргазмалари ташкил этилди. Шоир-ёзувчилар ва маданият ходимлари билан ижодий учрашувлар ўтказиш анъанага айланди. ОТМ радиоузеллари орқали ўзбек миллий мақом қўшиқлари мунтазам эфирга узатилди. Ҳозирда олий таълим муассасаларида санъат ва маданият, жисмоний тарбия ва спорт, ахборот технологиялари, китобхонлик йўналишларида ҳамда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида 3 минг 700 тадан ортиқ тўгарак ва клуб ташкил этилиб, уларда 385 минг нафар талаба иштирок этиб келмоқда.
450 минг нафар талаба танловлар, фестиваллар, спорт мусобақалари, маънавий, ҳуқуқий йўналишдаги тадбирлар билан қамраб олинган. Талабаларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида маданият ва санъат, спорт-соғломлаштириш, китобхонлик маданиятини шакллантириш, илм-фан ва интеллектуал салоҳиятни ошириш, умумпрофилактик тадбирлар йўналишларида 47 та йирик лойиҳа асосида кўрик-танловлар ташкил этилди ва уларга 1 миллиондан ортиқ талаба жалб этилди.

Талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни ватанпарварлик ва юртга дахлдорлик руҳида тарбиялашга қаратилган “Маърифат улашиб” лойиҳаси амалга оширилди. Бунда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлган 200 нафарга яқин ёзувчи ва шоир 210 та олий таълим муассасаси ҳамда улар томонидан оталиққа олинган умумтаълим мактабларига бириктириб чиқилди. “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида жами 162 минг 360 нафар талаба, 76 минг 280 нафар мактаб ўқувчиси ва 17 минг 240 нафар маҳалла фуқароси қамраб олинди.
“Адабий-маърифий ҳафталиклар” лойиҳаси доирасида 41 минг нафардан зиёд талаба, 5,5 минг нафар профессионал таълим муассасаларининг ўқувчиси ва 700 нафар ўқитувчи қамраб олинган. 250 минг нафарга яқин олий ва касбий таълим муассасалари талабаси ва ўқувчиларининг давлат музейлари ва тарихий манзилгоҳларга ташрифлари ташкил этилди. Ҳар бир олий таълим муассасасида “Кино кунлари” ўтказилди.
“Миллий қадриятлар сайли” танлови доирасида турли хил лойиҳалар орқали 25 минг 500 нафардан ортиқ талаба-ёш қамраб олинди.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА
Муаллиф: muhayyotoshqorayeva




