Талабалар ётоқхонаси: муаммолар, ижара ва вазирлик позицияси(+видео)
Минглаб янги ўринларга қарамай, талабалар бошпанасиз. Ижара нархлари осмонга сакраган бир пайтда, расмийлар бу муаммога қандай жавоб беради?
Расмий рақамларда ўн минглаб янги ўринлар яратилгани айтилсада, реал эҳтиёж тўлиқ қопланмаган. Шундай бўлсада расмийлар иш жадал кетаётганини айтишмоқда. Шу билан бирга, ётоқхона шароитларининг замонавий талабларга мослиги ҳамда ижара компенсациясини олишдаги жараён ҳам эндигина талаба бўлган ёшлар учун қизиқ. Сентябрда ижара нархларининг сунъий равишда ошиши давом этаётган бир пайтда, хусусий секторни бу соҳага жалб қилишда маъмурий тўсиқлар сақланмоқда.
Мазкур масала бугун жамоатчилик диққат-марказида турибди. "Бирга бир" дастурининг навбатдаги сонида айнан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълим ва сунъий интеллект маркази директори Алишер Абдуллаевдан кўпчиликни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.
Зиёвуддин Нуриддинов, Дониёр Якубов, ЎзА