Талабалар волейбол универсиадаси
Самарқандда CAVA Men’s and Women’s Unversiade Games-2026 мусобақаси бошланди.
Марказий Осиё волейбол ассоциацияси ташаббуси билан ташкил этилган мусобақада минтақадаги давлатлар талаба-ёшлар жамоалари қатнашмоқда.


Турнирнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари Ш.Маҳмудов, Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Ж.Файзиев ҳамда Самарқанд вилояти масъул раҳбарлари мамлакатимизда волейбол спорт тури йилдан-йилга ривожланиб, ёшлар ўртасида ушбу спорт турига қизиқиш ортиб бораётганини таъкидлади. Спорт инфратузилмасини ривожлантириш борасида давлатимиз томонидан кенг имкониятлар яратилаётгани қайд этилди.


Ўйинлар Самарқанд шаҳридаги замонавий спорт мажмуаларида ўтказилмоқда.
Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари