
Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари Абдуманнон Шайдоев ва вилоят суди судьялари Навоий вилоят юридик техникумида таҳсил олаётган талаба ёшлар билан учрашишди.
Учрашувда судьялар бўлажак ҳуқуқшуносларга юрт бошимиз томонидан суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳамда янгиликлар шунингдек, судлар томонидан амалга оширилаётган ишлар, уларнинг амалиётда қўлланилиши ҳақидаги маълумотларни ҳаётий мисолларда тушунтиришди.

Шунингдек, жорий йилда ёш авлодга уларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокининг асосий шакли, сиёсий ҳуқуқларини рўёбга чиқариши, ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодаланишини таъминлайдиган сиёсий жараён, яъни Президентлик сайлови бўлиб ўтиши, бу жараёнга ёшларимиз ҳам фаол иштирок этиши муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Талабалар участка сайлов комиссиясининг овоз бериш кунидаги фаолияти ва овоз бериш тартиби ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишди.
Навоий вилоят суди жамоатчилик ва
ОАВ билан алоқалар бўлими