Қўқон давлат университетида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида талабалар ўртасида бир қатор маънавий-маърифий ҳамда интеллектуал тадбирлар муваффақиятли ташкил этилмоқда.

Педагогика факультети фаол талаба-ёшлари ўртасида “Қалам ва қалб” номли адабий-бадиий асарлар танлови бўлиб ўтди. Танловда 50 нафардан ортиқ иқтидорли талабалар иштирок этиб, ўз ижодий ишлари орқали ҳаёт, китоб, инсонийлик ва юртга бўлган муносабатларини ўзига хос тарзда ифода этдилар.

Шунингдек, Кимё технологиялари ва табиий фанлар факультетида “Мен севган асар қаҳрамони” мавзусида маънавий-маърифий давра суҳбати ўтказилди. Талабалар ўзлари севган бадиий асарлар ва уларнинг қаҳрамонлари ҳақида фикр алмашиб, бу қаҳрамонлар ҳаётга қандай ижобий таъсир кўрсатгани ҳақида ўз таассуротлари билан бўлишдилар.

Бундан ташқари, ушбу факультет талабалари ўртасида очиқ осмон остида шахмат спорт ўйини ташкил этилди. Ақл, мантиқ ва сабрни синовдан ўтказадиган ушбу беллашув талабалар дам олиши ва фикрлаш қобилиятини оширишга хизмат қилди. Тадбир дўстона ва илиқ муҳитда ўтказилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар ўртасида маънавий-маърифий ва интеллектуал тадбирлар давом этмоқда