Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан йўлга қўйилган “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида 1 июндан 30 августгача ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни соғломлаштириш, касб-ҳунарга йўналтириш, таълим ташкилотлари ўртасида ёз ойларида ҳамкорликда фаол иш олиб бориш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Шу мақсадда, мазкур лойиҳа тизимида “Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025” Республика чемпионати ўтказилиши эълон қилинди.

Унга кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар, ҳокимликлар билан биргаликда “Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025” Республика чемпионатининг дастури тасдиқланди.

“Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025” мусобақалари “Dota2”, “CS2”, “FC25” ўйинлари ҳамда “Just Dance” фижитал рақс бўйича 3 босқичда ташкил этилиши назарда тутилган.

1-босқич 9-14-июнь кунлари республикамиздаги барча олий таълим муассасаларида ташкил этилса, 2-ҳудудий босқич 16-21 июнь кунлари ўтказилиб, унда ғолибликка эришган жамоалар 23-25 июнь кунлари Фарғона вилоятида ташкил этиладиган финал босқичида куч синашади.

Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган мазкур “Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025” мусобақаларида муносиб иштирок этган иқтидорли ёшлар мамлакат терма жамоаларига жалб этилади.

Эслатиб ўтамиз, “Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025”нинг республика босқичи ғолиблари тегишли даражадаги диплом ва медаллар билан тақдирланади. Шунингдек, мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаганларга  пул мукофотлари топширилади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025” мусобақалари ташкил этилади