Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасида Термиз давлат университети талабалари учун “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди.
Тадбирда дастлаб вилоят ички ишлар бошқармаси маънавий –маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бўлими хизматида ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш тартиби, қўйиладиган талаблар тўғрисида атрофлича маълумот берилди. Эксперт-криминалистика маркази бўлими, тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди фаолияти билан ҳам танишди. Талабалар осойишталик посбонларининг хизмат бурчлари, хизмат чоғида фойдаланадиган техника ва қуроллари билан қизиқди. Саволларига атрофлича жавоб олди.


Соҳа мутахассислари, шунингдек, талабаларга келгусида бирор-бир салбий ҳолат сабабли ҳуқуқбузар ёки содир этилган ҳуқуқбузарликдан жабрланувчига айланиб қолмасликнинг олдини олишга қаратилган тушунтиришлар берди.


“Очиқ эшиклар” куни ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг Ватанга муҳаббат, юртга садоқат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғусини юксалтиргани йўналтирилгани аҳамиятли бўлди.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА