🏆JCH-2026⚽
Ўзбек
Özbek
Русский
English
French
German
Arabic
Қазақ
Spanish
Chinese
Сўнгги янгиликлар

Таэквондо(ITF): Тошкентда мамлакат чемпионлари аниқланади

Таэквондо(ITF): Тошкентда мамлакат чемпионлари аниқланади
Спорт
Танлаш
13:02 / 04.03.2022

Эртага, 5 март куни пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида таэквондо ITF бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланади.

Бугун куннинг иккинчи ярмида чемпионат олдидан жамоа вакиллари ҳамда мураббий ва ҳакамлар учун мандат комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтади. 

Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 6 мартга қадар давом этадиган Ўзбекистон чемпионатида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 1 минг 500 нафардан ортиқ спортчи иштирок этиши кутилмоқда. 

Мазкур чемпонатда муносиб иштирок этган спортчилар жорий йилнинг 1-5 июнь кунлари Италиянинг Сардиния оролида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида иштирок этиши кутилаётган Ўзбекистон терма жамоасига номзод сифатида рўйхатга олинади.  

ЎзА 

Муаллиф: tulqinruziyev