Хабар берганимиздек, Жанубий Кореянинг Чунчон шаҳрида таэквондо бўйича давом этаётган Осиё чемпионати ҳамюртларимиз учун омадли кечмоқда.
Кеча ҳамюртларимиздан Улуғбек Рашитов олтин, Чарос Қаюмова кумуш медалларга эга чиққан эди. Бугун эса уларнинг натижасини Жасур Жайсинов ва Феруза Содиқова такрорлашди.
74 килограмм вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жасур илк босқичда покистонлик Иқбол Муҳаммадни, чорак финалда Чен Жун Веини, ярим финалда покистонлик Аҳмад Бахлулни ва финалда эронлик Мирхашем Ҳусайнини мағлуб этди ва Осиё чемпиони мақомига эга бўлди.

62 килограмм вазн тоифасида қизлар ўртасидаги баҳсларда Феруза Содиқова шиддатли ҳаракат қилди ва ярим финалда курашиш имкониятини қўлга киритди. Эронлик Настаран Вализодага қарши финал учун курашларга бой баҳсда Ферузага бироз омад етишмади ва Осиё чемпионати бронза медали билан кифояланди.
Т.Рўзиев, ЎзА