Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти томонидан 2021 йил апрель-май ойларида “Ёшлар ва ишонч” мавзусида социологик тадқиқот ўтказилди.

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан бўлган 18-30 ёш оралиғидаги 1200 нафар респондентни қамраб олган сўровда ишонч туйғусига Ўзбекистон ёшларининг муносабати ўрганилди.  

Ушбу тадқиқотда респондентларнинг давлат институтларига, фуқаролик институтларига, оилага, динга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига, ёшлар ташкилотларига ва бошқа қатор ижтимоий институтларга нисбатан ишонч даражаси ўрганилди.  

Шахслараро муносабатларнинг моҳиятини белгилайдиган энг муҳим омиллардан бири ишончдир. У тўғридан-тўғри жамиятнинг интеграциялашуви ва барқарорлигини таъминлайдиган муҳим восита ҳисобланади.  

Бугунги кунда бутун дунёда инсонлараро муносабатларда индивидуаллашувнинг кучайиб, эгоизм ортиб бораётганлиги кузатилмоқда. Бу шароитда жамиятда одамлар ўртасида бир-бирига нисбатан ишончсизлик ортиб бораверади. Шу боисдан, жамият аъзолари ўртасидаги ўзаро ишонч ҳолатини алоҳида ўрганиб, унинг барқарорлиги ва мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган фаолиятни мунтазам амалга ошириб бориш лозим.

Қатор хорижлик социологларнинг таъкидлашича, ишонч давлат ва фуқаролик институтлари ҳамда инсонларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солувчи энг асосий шартлардан биридир. Жамиятдаги ижтимоий тартибни сақлаш, ундаги ўзаро алоқалар, хизматлар ва қадриятлар (ресурслар)нинг соғлом алмашинувини таъминланиши ишонч омилининг самарадорлигига олиб келади. Фуқароларнинг давлат муассасалари ва ҳокимият вакилларига ишончи жамиятнинг барқарор ривожланиши, айниқса, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаб берувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Ишончга асосланган муносабатлар жамиятда ижтимоий капиталнинг қарор топиши ва мустаҳкамланишида устувор аҳамият касб этади. Давлат ва нодавлат ташкилотларга нисбатан фуқароларда ишончсизлик кайфияти шаклланадиган бўлса, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишлар самара бермайди, демократик ўзгаришлар натижасиз бўлиб қолади.  

Бугунги кунда Ўзбекистон ёшларининг бошқа инсонларга ишончи мустаҳкам эмас, дейиш мумкин. Социологик тадқиқот натижалари Ўзбекистон ёшларининг ҳар тўрттадан бири (24,6%) атрофдагиларга тўлиқ ишониш мумкин деб ҳисоблайди, респондентларнинг ярмидан кўпи эса (52,2%), “ўзаро муносабатларда жуда эҳтиёт бўлиш керак” деган фикрда.

Таққослаш учун худди шунга ўхшаш тадқиқот натижаларига кўра, Россия Федерациясида ёшларининг 77 фоизи ўз ватандошларига ишонмайди (энг юқори кўрсаткичлардан бири), Норвегияда (очиқлик бўйича дунёда биринчи ўринда) атиги 26 фоиз ёш фуқаролар атрофдагилардан шубҳаланади. Жамиятнинг ривожланиши ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёт натижалари ҳам, ушбу мамлакатларда мазкур кўрсаткичларга мос дейиш мумкин. Яъни, Россияда иқтисодий тараққиётни асосан табиий бойликлар таъминлаб бераётган бўлса, Норвегияда инсонларнинг бир-бирларини қўллаб-қувватлашлари мамлакат фаровонлигини таъминлаб берувчи асосий омил ҳисобланади.

Ўзбекистонликларнинг аксар ҳолларда бир-бирларини алдашга, оддий ҳолатларда ҳам, бир-бирларидан фойдаланиб қолишга интилишлари жамиятимизда ўзига хос ишончсизлик муҳитини юзага келтирди. Иқтисодиётда Ўзбекистон маҳсулотларига ва банкларга ишончсизлик, сиёсатда давлат органлари ва ҳокимият вакилларига, сиёсий партиялар ва депутатларга ишончсизлик, жамиятда таълим тизимига (мактабгача таълимдан тортиб, таълимнинг юқори босқичларигача), хизмат кўрсатувчиларга ва бошқа тузилмаларга тўлиқ ишонмаслик ушбу соҳаларнинг секин-асталик билан ривожланишига, баъзи соҳаларнинг эса, ривожланишдан тўхтаб қолишига сабаб бўлмоқда. Ўзбекистонлик ёшлар асосан “оила аъзоларига” ишониш мумкин деб ҳисоблайди (86,4%). Бошқарув органларидан эса, Ўзбекистон Республикаси Президенти (64,8%) ҳамда қуролли кучлар (46,0%)га ишонч даражаси юқорироқ. Телевидение (41,4%), республика миқёсидаги йирик ташкилотлар (GM ва ҳ.к.) (27,1%) ҳамда Маҳаллий кенгашлар депутатлари (23,9%) ўзбекистонлик ёшлар “умуман ишонмайдиган” ташкилотлар сирасига киради.

Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижадорлиги фуқароларнинг амалдаги ҳукуматга нисбатан ишончини белгилаб берувчи муҳим омиллардан ҳисобланади. Тадқиқот натижаларидан маълум бўлмоқдаки, Ўзбекистон ёшларининг деярли ҳар тўрттадан бири (23,5%) ислоҳотлар натижадорлигига ишонмайди. Мамлакатдаги коррупцион ҳолатлар, давлат маблағларининг талон-торож қилиниши, юқори лавозимдаги амалдорларнинг қонунлар билан ҳисоблашмаслиги ёшлар онгида ислоҳотларга ишончсизлик ҳисси шаклланишига олиб келади. Шу сабаб, ёшлар ва ҳукумат ўртасидаги муносабатларда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, мулоқот учун платформа яратиш, юқори амалдорларнинг ислоҳотлар натижадорлиги юзасидан ҳисобдорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган фаолият тез орада ўзининг ижобий натижасини беради деган умиддамиз.

Алишер Юнусов,

Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни  

тайёрлаш институти директори ўринбосари,  

социология фанлари номзоди, доцент.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадқиқот: Ўзбекистон ёшлари нимага ва кимга ишонади?