Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда янги туманлар ва шаҳарлар ташкил этиш, уларнинг чегараларини ўзгартириш билан боғлиқ маъмурий ислоҳотлар натижасида тегишли маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйича тадбиркорлик субъектлари ва бошқа юридик шахслар қайта давлат рўйхатидан ўтишлари лозим бўлмоқда. Мазкур қонун лойиҳаси билан янги маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилиши ёки уларнинг чегаралари ўзгариши натижасида қайта давлат рўйхатидан ўтказишда тадбиркорлик субъектлари ва бошқа юридик шахсларни тегишли давлат божидан озод этиш тартиби белгиланмоқда. 

Яъни, “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддаси “янги маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилиши ёки тугатилиши, уларнинг чегаралари ёки бўйсунуви ўзгариши натижасида тадбиркорлик субъектлари ва бошқа юридик шахсларнинг жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, уларни қайта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди” мазмунидаги учинчи қисм билан тўлдирилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектлари ва бошқа юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, давлат божларининг тўғри ва адолатли ундирилишини таъминлашга хизмат қилади.

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлик субъектларининг почта манзили ўзгариб, қайта рўйхатдан ўтказишда давлат божи ундирилмайди