Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, 8 апрель куни тадбиркорликни ривожлантириш ва жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси бўйича устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилиш аввалида тадбиркорлик йўналишида ишни етарли ташкил этмаган вилоятлардаги бир қатор раҳбарлар ишдан олингани, Қашқадарё ва Навоий вилоятлари ҳокимлари ҳамда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосарига “ҳайфсан” берилгани ҳақида хабар қилган эдик.

ЎзА мухбирининг маълум қилишича, Навоий вилояти ички ишлар бошлиғи Тасбаев ва солиқ раҳбари Ботиралиев лавозимига жорий йил март ойида тайинланганини инобатга олиб, уларга 3 ой синов муддати берилган. Ушбу янги раҳбарлар натижа кўрсатмаса, лавозимидан олиниши ҳақида огоҳлантирилган.

Шу билан бирга, Улуғнор, Узун, Ёзёвон, Деҳқонобод туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, Андижон, Олтинкўл, Олот, Қоракўл, Оқолтин, Чилонзор, Мўйноқ туманлари, Хива ва Чирчиқ шаҳарлари солиқ идоралари бошлиқлари ҳам лавозимидан бўшатилиши айтилган.

Президент йиғилишда иштирок этаётган раҳбарлар ўз ҳисоботида қуйидаги саволларга жавоб бериши кераклигини таъкидлади:

Биринчи – ўз ҳудудларида қайси тадбиркорлик йўналишлари ривожлантирилиб, нечта янги лойиҳалар ишга туширилади?

Иккинчи – қанча аҳолининг бандлиги таъминланади ва 3 та “дафтар”га кирган аҳоли сони қанчага қисқаради?

Учинчи – йил охиригача нечта солиқ тўлайдиган тадбиркорлар пайдо бўлади ва бюджетга қанча қўшимча маблағ тушади?

Йиғилишда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кўрилган тезкор чоралар ҳисобига 33 та “қизил” тумандан 28 тасида кескин ўзгариш бўлгани маълум қилинди. Ушбу туманларда 2 мингта янги лойиҳа ишга тушган, солиқ тушумлари 15 фоиз ўсиб, 25 минг янги иш ўрни яратилган.

Мисол учун, Ховос тумани ўтган 6 ой давомида 8 поғона юқорилаб, вилоятда 2-ўринга чиқиб олган (аввал 10-ўринда бўлган).

Видеоселекторда Ховос тумани ҳокими Учқун Камолов ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев ҳудудда аҳволни яхшилаш бўйича кўрган чораларни тушунтирди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлик бўйича ҳудудлар ва тармоқлар раҳбарлари ҳисоботи эшитилмоқда