Президентимизнинг “Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси regulation.gov.uz порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Мазкур лойиҳада хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, норасмий валюта операциялари вужудга келишининг олдини олиш, шунингдек, хизматларни узлуксиз равишда (24/7 режимда) кўрсатиш имконини яратиш мақсадида хусусий тадбиркорларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат бериш режалаштирилмоқда.  

Шунингдек, молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига кредит уюшмаси хизматлар бозорига кириш имкониятларини яратиш кўзда тутилган. 

Бундан ташқари, тенг рақобат шароитини яратиш мақсадида хусусий тиббиёт муассасаларига ҳайдовчиларни ва ҳайдовчиликка номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилади. 

Муҳокама 31 декабрга қадар давом этади. 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатиш учун рухсат берилиши режалаштирилмоқда