Жорий йилнинг 8 фералида Президентимизнинг “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 2021-2022 йилларда чармдан тайёр маҳсулотлар, чарм-атторлик, шунингдек, мўйна ва жундан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш учун умумий қиймати 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиялари устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган тижорат банкларида очилади.

Кредит линиялари тегишли тижорат банкларига 3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 7 йил муддатгача, йиллик 4 фоиз ставкаси шартларига асосан очилади.

Шунингдек, кредитлар тадбиркорларга замонавий ускуна ва технологияларни харид қилиш учун 2 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 7 йил муддатгача, йиллик 6 фоиз ставкасида ажратилади.

Қарор билан 2023 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган хомашё, материаллар ва фурнитуралар рўйхати тасдиқланди. Жумладан, “Ойбек-автойўл” (Тошкент вилояти) ва “Сариосиё-автойўл” (Сурхондарё вилояти) чегара ўтказиш пунктларидан қўшни давлат чегарасигача бўлган жойларда эксперимент тариқасида маҳаллий тайёр маҳсулотлар савдосига ихтисослаштирилган савдо нуқталари ташкил этилади.

Бундан ташқари, республика ҳудудларида ва хорижда чарм маҳсулотлари савдосига ихтисослаштирилган “Multibrand” дўконлари қурилиб, унинг электрон савдо платформаси яратилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорларга чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида кредитлар ажратилади