Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Бизнесни ривожлантириш банки раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида тадбиркорликка ўқитиш лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятига ташрифида берилган топшириқлар бўйича тузилган йиғилиш баённомасида 2024 йилда вилоятда кичик бизнесни ривожлантириш ва қўллаб қувватлаш “менторлик” тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада Япония тажрибаси жорий этилишини ташкил этиш вазифаси юклатилган эди.

Топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида банк, жамғарма ҳамда Япониянинг Ямагата университети ўқув маркази томонидан шартномалар тузилган. Шартнома 3 босқичда амалга оширилиши белгиланган.

[gallery-20606]

Шартномага кўра, Ямагата университети профессорлари томонидан 17 турдаги видео материал, 16 та презентация ва 50 та саволдан таркиб топган тест саволлари ишлаб чиқилди. Ўқув курслари Япониянинг “u-hope” дастурини ўз ичига олган.

Мутахассислар томонидан ўқув дастурлари жараёнида муваффақиятли қатнашган тингловчилардан 24 нафар ментор саралаб олинди.

Ўз ўрнида, менторларнинг Японияга сафари билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилди. Шунингдек, ўзаро тузилган шартномаларга асосан ҳар бир менторга жами 296 нафар тренер тайёрлаш мажбурияти юклатилди. Барча менторлар томонидан ўқув дастурлари ва ўқитиш режа графиклари ишлаб чиқилди ва марказлар томонидан тасдиқланди. Жорий йилнинг 18 ноябридан бошлаб барча ҳудудларда тренерларни ўқитиш жараёнлари бошлаб юборилди. Ўқув жараёнлари офлайн ва онлайн шаклда амалга оширилмоқда.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.

Шаҳноза Маматуропова, Аслиддин Алижонов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар учун ўқув курслари ташкил этилди