Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институтида тадбиркорлар учун семинар ўтказилди.

Вилоят солиқ бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган семинарда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси вакиллари, вилоят солиқ бошқармаси мутасадди ва мутахассислари, тадбиркорлар иштирок этди.  

Тадбир очилишида сўз олган Солиқ қўмитаси вакили Зоҳиджон Эгамбердиев, Андижон вилояти солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Асрорбек Мирзаев ва бошқалар томонидан мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, солиқ тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидланди. Хусусан, 2024 йилнинг 24 декабрида қабул қилинган “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни ва бошқа қатор ҳужжатлар асосида солиқ қонунчилигига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги қайд этилди.    

– Қабул қилинган қонунлар ва бошқа тегишли ҳужжатлардан келиб чиқиб, Солиқ кодексининг 37 та моддасига, шунингдек, Бюджет кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, – дейди Андижон вилояти солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Асрорбек Мирзаев. – Семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсадимиз, ана шу қўшимча ва ўзгаришлар билан тадбиркорларни яқиндан таништириш, уларга кенг тушунча ҳамда маълумотлар бериш, пировардида тадбиркорларга кўмаклашишдан иборат.  

Семинарда мутахассислар томонидан тадбиркорларга жорий – 2025 йилда солиқ соҳасида қонунчиликка киритилган ўзгариш ҳамда қўшимчалар ҳақида  тушунча ва маълумотлар берилди. Хусусан, солиқ ставкалари, тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари, ҳисобот топшириш даври, қўлланиладиган маъмурий жарималар, намунали солиқ тўловчиларга бериладиган имтиёзлар, шунингдек, соҳадаги дастурларнинг янги форматлари хусусида ҳам ахборот берилди.  

– Семинар давомида солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотлар олдик, – дейди тадбир иштирокчиси Пахтаобод туманидаги “114- қурилиш трести” масъулияти чекланган жамияти бош ҳисобчиси Алоҳиддин Ғофуров. – Бу албатта, келгуси фаолиятимизни солиқ қонунчилиги доирасида олиб бориш, ҳисоботларни юритиш ва тайёрлашда бизга ёрдам беради.  

Шунингдек, соҳага оид мавжуд муаммолар атрофлича муҳокама этилди. Юзага келаётган муаммоларни қонунчилик доирасида ҳал этиш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.    

Қизғин муҳокамалар остида ўтган семинар давомида тадбиркорлар солиқ қонунчилиги ва солиқлар билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга мутасадди ва мутахассислардан батафсил жавоб олди.  

Вилоят солиқчиларининг тадбиркорлар билан ҳамкорлиги, олиб борилаётган тарғибот-тушунтириш ишлари уларни қўллаб-қувватлаш, фаолиятларида қонун бузилишига йўл қўймасликларига кўмаклашишга қаратилган.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/m4BfV_5EuWk?si=LId2hduexVxpAH1r" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (фото),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар билан танишди