Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, кичик бизнес ва хусусий секторни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда турмуш даражасини ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Айнан шу мақсадда Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Сардоба маҳалласида “Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув раиси ўринбосари И.Мамаджанов бошчилигида аҳоли ва тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди.

Учрашувда Президентимизнинг жорий йил 19 мартда қабул қилинган “Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар ва тадбиркорлар учун яратилган янги имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шу билан бирга, туманда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, қўшимча иш ўринлари яратиш, янги лойиҳаларни молиялаштириш учун кредит ажратиш ҳамда имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашув давомида 50 дан ортиқ фуқаролар иштирок этди, улар томонидан 30 дан зиёд таклиф ва мурожаатлар билдирилди. Ҳар бир мурожаат бўйича масъуллар белгиланиб, муаммоларни қисқа муддатда ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Бундай учрашувлар нафақат тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, балки маҳаллий аҳоли бандлигини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва жойларда иқтисодий фаолликни кучайтиришга хизмат қилмоқда. Натижада туман миқёсида ички бозор учун сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш, экспорт салоҳиятини ошириш ва оилалар даромадини кўпайтириш учун мустаҳкам замин яратилмоқда.

Банк ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорлар билан учрашувлар давом этмоқда