Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари раҳбарлари ва вилоят тадбиркорлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Унда вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес лойиҳаларини молиялаштириш, инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорларга банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
[gallery-31672]
Мулоқот давомида тадбиркорлар ўз фаолиятида дуч келаётган муаммолар, кредит маблағларидан фойдаланиш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, янги лойиҳаларни молиялаштириш ва экспорт фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ таклифларини билдирди.
Марказий банк ва тижорат банклари масъуллари тадбиркорларнинг мурожаатларини ўрганиш, мавжуд муаммоларга ечим топиш ҳамда лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш юзасидан зарур чоралар кўрилишини таъкидлади.
Очиқ мулоқотда тадбиркорларнинг фикр ва таклифларини бевосита эшитиш, уларни қийнаётган масалаларни жойида ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА