Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ:

Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидалари тасдиқланди.

Унда:

спорт-ишқибозлик туридаги ва саноат усулида балиқ овлаш тартиби; 

балиқ овлаш билан шуғулланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; 

ихтиофауна объектларидан фойдаланишни назорат қилиш;

балиқ ресурсларини муҳофаза қилиш ва ноқонуний овлаш оқибатида етказилган зарарларни ҳисоблаш;

ҳуқуқбузарлик содир этган шахслардан олиб қўйилган балиқ овлаш қуроллари ва воситаларини йўқ қилиш;

ноқонуний балиқ овлаш ҳолатларини аниқлаган балиқчилик хўжалиги ҳамда ваколатли шахсга пул мукофоти бериш;

ноқонуний овланган балиқ турлари бўйича қанча миқдорда зарар етказиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан хулоса берган экология соҳасидаги илмий ва таълим муассасалари харажатларини қоплаш белгилаб берилган.

Уч ой муддатда саноат усулида балиқ овлаш учун рухсат этилган турларни ҳисобга қўйиш ва идентификация қилиш ҳамда уларнинг реестрини юритишни назарда тутувчи электрон платформа ишга туширилади.

Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидалари тасдиқланди