Пойтахтимиздаги Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига қарашли “Сув спорти саройи”да сузиш бўйича ўтказилаётган I Марказий Осиё очиқ чемпионатида бугун сўнгги баҳслар бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ва Сув спорти федерацияси томонидан ташкил этилган ушбу мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон терма жамоаси аъзолари баттерфляй, эркин, чалқанча, комплекс йўналишларида ғолибликка даъвогарлик қилмоқда.

[gallery-23497]

Эслатиб ўтамиз, кеча 100 ва 50 метрга чалқанча ва 100 ҳамда 200 метрга эркин усулда сузиш йўналишининг турли ёш тоифаларида ҳамюртларимиздан Муҳаммадсодиқ Мақсудов, Фотима Мусурмонқулова кумуш, Абдулбосит Суярқулов, Мафтуна Мадримова, Паризод Абдукаримова, Осиё Режапова бронза медалини қўлга киритди. Шунингдек, кун давомида учта ёш тоифасида брасс, баттерфляй, комплекс йўналиши бўйича бир қатор ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

Алмурод Мамадаминов (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сузиш бўйича I Марказий Осиё очиқ чемпионатининг сўнгги ғолиб ва совриндорлари аниқланади