Халқимизда “сув келтирган элда азиз” деган гап бежиз айтилмаган.

Бугунги кунда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. 

Бунда соҳа ходимларининг меҳнати беқиёс. Афсуски, улар орасида нафсининг куйига кириб, ўзгаларнинг мулкига кўз олайтираётганлари ҳам бор.  

“Фарғонасувтаъминоти” масъулияти чекланган жамияти Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи О.Комилов ва бош ҳисобчиси Ф.Пўлатов ана шулар сирасидан. Бўлим бошлиғи муқаддам судланган бўлсада бундан хулоса чиқармаган кўринади. 

Улар Марғилон шаҳрида яшовчи 1 минг 748 нафар фуқаролар томонидан ичимлик суви ва оқава сув хизмати учун тўланган жами 239 миллион 263 минг 200 сўм маблағга эга чиқди.  Улар мазкур пулларни “water control” биллинг базасидаги шахсий ҳисоб рақамларга кирим қилмасдан ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилган.  

Шунингдек, Ф.Пўлатов 2021 йил 1 июль кунидан 2022 йил 13 февраль кунига қадар 87 нафар фуқароларнинг хизматлар учун тўлаган 5 миллион 887 минг сўм пулларни шахсий эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги аниқланди.  

Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, уларга тегишли жазо тайинланди.  

М.Сулаймонов,  ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув корхонаси мансабдор шахсларининг қилмиши фош бўлди