Сурхондарё вилоятида буюк шоир, файласуф ва давлат арбоби Алишер Навоий туғилган куннинг 583 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Сана муносабати билан эрта тонгдан Термиз шаҳридаги Навоий ҳайкали ўрнатилган майдон давлат ва жамаот ташкилотлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, шоир ва ёзувчилар, талаба-ёшлар, ўқувчилар билан гавжум бўлди.

Муаззам ҳайкал пойида ташкил этилган тантанали тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Менгнор Олламуродов ва бошқалар сўзга чиқиб, шоир, файласуф ҳамда давлат арбобининг ибратли ҳаёти, бой ижоди ва асарларининг ёш авлод маънавиятини юксалтиришдаги аҳамияти ҳақида атрофлича фикр юритди. Дунё адабиётшунослари ҳамон Навоий меросини катта қизиқиш билан ўрганаётганида ҳам чуқур маъно борлиги таъкидланди.

–Ўтмишдан маънавияти юксак халқмиз,– деди вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов.–Президентимиз ўтган йилнинг 16-17 ноябрь кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида воҳада мамлакатимизда намуна бўладиган “Маънавият сектори”ни ташкил этиш топшириғини берган эдилар, Айни пайтда бу борада кенг қамровли ишлар бошланган. Келингизлар, биз, Навоий ҳаётини чуқур ўрганиш, асарларини ўқиш ва ғазалларини ёд олиш билан бу ишимизга янгича файз бағишлайлик. Биласизлар, буюк бобомиз нафақат шоир, файласуф, атоқли давлат арбоби, балки юксак маънавият соҳиби сифатида из қолдирган. Ўз даврида таҳсинга сазовар бунёдкорлик ишларини амалга оширган. Ҳар биримиз Навоийни яхши билсак, ул зотнинг юксак фазилатларидан ибрат олсак, барча ишларимиз бароридан келаверади. Буюк аждодларимиздан мерос қолган маънавий қадриятларимизни мукаммал эгаллаб, Ватанга содиқ, юртга меҳрли, миллий урф-одатларимизга ҳурмат руҳида улғайган ёш авлодни камолга етказамиз. 

Тантанали маросим якунида Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди. Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган анжуман ташкил этилди. Қизиқарли саҳна асарларидан парчалар, нафис ғазаллари асосида яратилган куй-қўшиқлар ижро этилди. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири
–0–

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёликлар Навоий закосига таъзим қилди