Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов воҳада истиқомат қилаётган уруш фахрийлари хонадонида бўлиб, уларга Президентимиз йўллаган Янги йил табригини ўқиб эшиттирди ва совғаларини топширди.

Шеробод туманида яшайдиган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 100 ёшли Кенжа Иламановнинг хонадонида бўлиб ўтган ана шундай тадбирда табаррук отахон ўзининг уруш йиллари хотиралари, оғир даврларда кўрган-кечирганлари, очарчилик йилларидаги қийинчиликлар, ҳаёт тажрибалари ҳақида сўзлаб берди. Бугунги озод ва фаровон турмушнинг, дориломон кунларнинг қадрига етиш кераклигини таъкидлади.  Президентимиз ғамхўрлиги билан  кейинги йилларда уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари ҳар тарафлама қўллаб-қувватланаётгани учун давлатимизга миннатдорлик билдирди.

Шу куни вилоят раҳбари Бойсун, Денов, Қумқўрғон ва Шўрчи туманиларида тўкин ҳаёт кечираётган Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларига ҳам давлатимиз раҳбари йўллаган Янги йил байрами табриги ва совғаларни етказди.

Айни пайтда вилоятда беш нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси истиқомат қилмоқда.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёлик уруш қатнашчиларига Президент табриги топширилди