Термиз шаҳрида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида спортнинг таэквондо WT тури бўйича “Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси якунланди.

Қизғин баҳсларга бой бўлган беллашувда мусобақанинг Термиз шаҳри ва туманлардаги саралаш босқичи, яъни “Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи кубоги”да ғолибликни қўлга киритган 200 дан ортиқ ўғил-қиз бешта вазн тоифасида майдонга тушиб, ўзаро куч синашди.

Муросасиз беллашув якунида умумжамоа ҳисобида Қумқўрғон тумани ёшлари биринчи, Термиз шаҳри иккинчи ва Жарқўрғон тумани ўғил-қизлари учинчи ўринларни қўлга киритди.

– Мусобақа жуда қизғин кечди, – дейди Жарқўрғон терма жамоаси аъзоси Зарнигор Абдуллаева. – Умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллаган бўлсак-да, 57 килограмм вазн тоифасида қизлар ўртасида 1-ўринни қўлга киритдим. Бу каби мусобақалар тез-тез ўтказилиб турилса, янада тобланиб, юқори марраларни кўпроқ эгаллаймиз. Чунки, ўзаро беллашувлар бизга ўз салоҳиятимизни синовдан ўтказиш, ўз устимизда кўпроқ ишлаш имкониятини беради.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи С.Эшматов диплом, медаль ва қимматбаҳо совғаларни топширди.

Тадбир доирасида вилоят давлат солиқ хизмати органлари томонидан вилоят таэквондо WT федерациясининг шаҳар ва туманлардаги тўгаракларига иккитадан электрон протектор ҳамда ҳимоя воситалари туҳфа қилинди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёлик таэквондочилар вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи соврини учун беллашди